Америкалик рэпер Snoop Dogg Twitter микроблоглар хизмати раҳбари ўрнига ўз номзодини тавсия қилди. Бу ҳақда хонанда ўз микроблогида хабар қолдирган.
Аввалроқ Twitter’нинг амалдаги бош директори Дик Костоло 1 июлдан ўз лавозимини тарк этиши, айни вақтда компания директорлар кенгашидаги ўрнини сақлаб қолиши маълум бўлганди.
Twitter бош директори вазифасини мазкур ижтимоий тармоқ асосчиларидан бири Жек Дорси вақтинча бажариб туради.
Дорси 2008 йилга қадар Twitter’га раҳбарлик қилган, раҳбарликдан кетганидан сўнг Сқуаре интернет-тўловлар сервисини ишга туширганди.
Изоҳ (0)