Ўртаер денгизида Россия ва Миср ҳарбий-денгиз кучларининг биргаликдаги «Дўстлик кўприги-2015» ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Машғулотлар давомида олдиндан режалаштирилган бир қатор ҳаракатлар устида ишланди, хусусан, вертолётлар ёрдамида кемалар бортига юкларни етказиб бериш машғулотлари ривожлантирилди, ҳаво ва сувдаги вазият назорат қилиб турилди.
Ўқув машқларида Россия томонидан бортида Ка-27 вертолёти билан бирга «Москва» ракета крейсери, ҳаво ёстиқчасидаги «Самум» ракета кемаси, «Александр Шабалин» катта десант кемаси, «Иван Бубнов» танкери ва «МБ-31» денгиз буксири иштирок этди.
Миср ҳарбий-денгиз кучларидан эса «Таба» ва «Шарм аш-Шайх» фрегатлари, «Шалатин» танкери, «25 апрель» ва «18 июнь» ракета катерлари, иккита F-16 самолётлари ва бошқарув вертолёти иштирок этди.
Изоҳ (0)