Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари Жанубий Кореяда MERS коронавируси авж олиши «катта ва жиддий» муаммо эканлигини ҳамда касалланишнинг янги ҳолатлари кутилишини тан олди. Бу ҳақда ЖССТ ва Жанубий Корея ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги миссияси баёнотига таяниб, Reuters хабар берди.
Ташкилотдагилар муаммони қисқа муддатда ҳал қилиб бўлмаслигини эътироф этди. Шу билан бирга, экспертлар касалланганлар ва улар билан алоқада бўлган шахсларнинг мамлакатдан ташқарига чиқишини чеклашга чақирди. Уларнинг айтишича, карантин самара бериши учун бир ҳафта талаб этилади.
Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 июнь, шанба куни Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси билан касалланиш бўйича 12 та янги ҳолат ҳақида маълум қилди. Шу тариқа, касалланганларнинг умумий сони 138 кишига етди, 14 киши эса вафот этди.
Изоҳ (0)