Germanwings компаниясининг ҳалокатга учраган самолёти иккинчи учувчиси Андреас Любиц интернетда цианли калий, кучли таъсир қилувчи уйқу дори ва ўлимга олиб келувчи доривор коктейлларни, афтидан ҳаётига нуқта қўйиш учун, қидирган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Дюссельдорф прокуратураси вакили 12 июнь, жума куни ОАВларда пайдо бўлган ушбу хабарларни тасдиқлади.
Нашр эслатишича, бунгача Любицнинг ўз жонига қасд қилиш усуллари ҳақида ахборот излагани расман маълум эди. Тергов маълумотларига кўра, Germanwings’нинг 27 ёшли иккинчи учувчиси ҳеч кимга ўзининг худкушлик ҳақидаги ниятини ошкор қилмаган. Бу ҳақда унинг на қариндошлари, на шифокорлари ва на иш берувчиси билган.
Изоҳ (0)