«Барселона» форвардлари Лионель Месси ва Неймар ҳамда «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2014/15 йилги Европа Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурарига айланди, деб хабар беради «Arena.uz».
Ушбу футболчилар ЕЧЛнинг жорий мавсумида рақиблар дарвозасига 10 тадан тўп киритди. Роналду ва Неймар мусобақада 12 та, Месси эса 13 та ўйин ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Месси ва Неймар Европа Чемпионлар Лигаси—2014/15 ғолибига айланди.
Изоҳ (0)