«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Ювентус»га қарши ўтказилган Чемпионлар Лигаси финалининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизматига таяниб, «Championat.com» хабар қилмоқда.
Учрашув 6 июнь куни Берлиндаги «Олимпияштадион» ўйингоҳида бўлиб ўтди ва «кўк-анорранглилар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 31 ёшли Иньеста асосий таркибда майдонга тушди ва биринчи голга ассистентлик қилди. У 78-дақиқада ўз ўрнини Хавига бўшатиб берди.
Иньеста Чемпионлар Лигасининг 4 та финалида ўйнаган «Барселона»нинг биринчи футболчисига айланди. Бундан ташқари, у турнирнинг 3 та финалида голли тўз узатган биринчи футболчи бўлди.
Изоҳ (0)