Туриннинг «Ювентус» футбол клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан интервью бериб ўтди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Менинг бир ўғлим Мессининг, иккинчи фарзандим эса Неймарнинг мухлиси. Шундай қилиб улар кимга мухлислик қилишни билишмаяпти. Ўйлашимча, агар «Юве» мағлубиятга учраса улар хафа бўлишади, чунки улар бу жамоага мухлислик қилишади», - дейди Буффон.
«Агар биз финалда юцак, мен атрофимдаги барчани қучоқлайман, кейин яна бир ярим ойдан сўнг кейинги мавсумга таёргарлик кўрамиз» — дея қўшимча қилди «Ювентус» дарвозабони.
Эслатиб ўтамиз, Италиянинг «Ювентус» ва Испаниянинг «Барселона» жамоалари ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финал учрашуви 6 июнь, шанба куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.