АҚШ Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудларни эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда RBC.ru хабар бермоқда.
Осиё-Тинч океани ҳавзасидаги хавфсизлик масалалари бўйича Сингапурда очилган форумда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Хитойнинг мазкур ҳаракатлари халқаро талабларга жавоб бермаслигини айтиб ўтди.
«Биринчи галда, биз барча баҳслар тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдоримиз. Шунингдек, биз баҳсли ҳудудларнинг бундан кейин ҳам ҳарбийлаштирилишига қаршимиз», - деди Пентагон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Хитой маъмурияти Жанубий Хитой денгизидаги бир қатор архипелаг ва якка ороллар юзасидан қўшни Филиппин, Вьетнам, Малайзия, Тайвань ва Бруней билан баҳслашиб келади.
Изоҳ (0)