Мексикалик олигарх Карлос Слим АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Манхэттен округидаги уйини 80 миллион долларга сотмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Умумий майдони 1850 квадрат метрдан зиёд бўлган уйда жами 25 та хона бўлиб, шулардан 10 таси ётоқхона ва 11 таси каминли меҳмонхонадир. Шунингдек ваннахоналар сони 10 тадан ошиқ. Бизнесменнинг ўзи уйни 36 миллион долларга сотиб олган.
Forbes журналининг дунёдаги энг бой кишилар бўйича сўнгги рейтингида Карлос Слим иккинчи ўринни эгаллади. Унинг асосан телекоммуникациялар соҳасида ишлаб топилган давлати бир йилда 5,1 миллиард долларга кўпайди ва эндиликда 77,1 миллиард долларни ташкил этди. Аввалроқ у рейтингда бир неча марта етакчилик қилган.
Изоҳ (0)