АҚШ президенти Барак Обама кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари тинмаётгани сабаб, Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. Kommersant.ru хабарига кўра, фавқулодда ҳолат натижасида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Оқ уй баёнотига кўра, Техас офатдан зарар кўрган аҳоли ва тадбиркорларга кўмак кўрсатиш мақсадида федерал ёрдам маблағларини олади.
Шунингдек, мазкур маблағлар транспорт қатнови, электр таъминотини қайта тиклаш ва вақтинчалик турар-жойларни қуриш учун ҳам йўналтирилади.
Изоҳ (0)