АҚШнинг Техас штатидаги сув тошқинлари натижасида 24 киши ҳалок бўлди. Kommersant.ru’нинг хабар беришича, қўшни Оклахома штатида 4 киши қурбон бўлган.
Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган деб гумон қилинмоқда.Синоптиклар тақдим этган маълумотларга кўра, сув тошқинларига сабаб бўлган ёғингарчилик дам олиш кунлари ҳам давом этади.
Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилганди.
Энди 4 майдан бери тинмаётган кучли шамоллар, торнадо ва ёмғирлардан азият чеккан штатга федерал ёрдам йўналтирилади.
Изоҳ (0)