Украина президенти Пётр Порошенко Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украинанинг Одесса вилояти губернатори этиб тайинлади. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Бу ҳақда биринчи бўлиб Украина экология ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш вазири Игорь Шевченко Фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.
Саакашвили шанба куни Одесса губернатори сифатида таништирилиши мумкин. Унинг ўзи Фейсбукдаги саҳифасида инглиз тилида: «Мен Одессани севаман», деб хабар қолдирган.
Кўп ўтмай Олий Рада депутати Мустафо Наим ўз твиттерида Саакашвили Украина фуқаролигини олганини маълум қилди. Маълумот учун, Одессага бунгача Игорь Палица раҳбарлик қилаётганди.
Қайд этиш жоиз, Пётр Порошенко Украина президенти этиб сайлангач, қатор олий давлат лавозимларига чет эл фуқароларини тайинлади. Хусусан, АҚШ фуқароси молия вазирига айланган бўлса, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири сифатида Литва вакили иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)