Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда президент ҳуқуқини камайтириш эвазига ҳукумат ва парламент ролини кучайтиришни таклиф қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Иқтисодий ўрта синф ўсиб боргани сари, менимча президент ваколатини камайтириб, ҳукуматга, парламентга кўпроқ ҳуқуқ бериш керак деб ўйлайман», — деди Назарбоев МДҲ мамлакатлари вазирлар маҳкамаси раислари билан учрашувда ва бундай ишлар олиб борилаётганини қўшиб қўйди.
«Агар биз давлатга хизмат қилувчи, ўқитилган давлат аппаратини ярата олсак, вазият ўзгаради деб ўйлайман», — дея гапларига якун ясади Қозоғистон президенти.
Изоҳ (0)