Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши масаласидаги референдум 2018 йил бошлангунига қадар ўтказилади. Бу ҳақда Буюк Британия қироличаси Елизавета II парламентидаги чиқишида маълум қилди, дея хабар бермоқда TASS.
«Мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича референдум ўтказиш учун зарур дастлабки қонуний чоралар 2017 йил охирига қадар қабул қилинади», - деди қиролича.
«Менинг ҳукуматим Бирлашган Қироллик ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқиш ҳақида музокаралар олиб боради ва Европа Иттифоқининг барча аъзолари учун фойдали бўлган ислоҳотлар ўтказилиши учун ҳаракат қилади», - дея қўшимча қилди Елизавета II.
2017 йилга қадар мазкур референдумни ўтказиш бош вазир Дэвид Кэмерон бошлиқ Буюк Британия консерватив партиясининг асосий сайловолди ваъдаларидан эди – партия 7 май куни бўлиб ўтган умуммиллий сайловларда ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)