Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бригадалари ходимлари 120 мингдан ортиқ ҳалок бўлган сайғоқларни йўқ қилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Оммавий қирилган сайғоқларнинг Костанай ва Актюбинск вилоятларидаги жасадлари йўқ қилинган. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳудудларда 112 мингдан ортиқ сайғоқ ҳалок бўлган.
Акмола вилоятининг баъзи туманларида ҳалок бўлган жониворларнинг ўлик таналарини йўқ қилиш ишлари давом этмоқда. Ҳалок бўлган сайғоқларнинг 90 фоизи урғочи эканлиги айтилмоқда.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жониворларнинг хулқи ва ҳолатини кузатиш ҳамда сайғоқларнинг оммавий қирилиши сабабларини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)