Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Хитой ва Россия билан КХДРнинг ядро ва ракета дастурлари масалалари бўйича маслаҳатлашади. Бу ҳақда уч томонлама музокараларда Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлигининг Корея ярим оролидаги тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича махсус вакили Хван Чжун Гук маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Жанубий Корея, АҚШ ва Япония Шимолий Корея таҳдидлари масалалари бўйича яқин ҳамкорлик қилади ҳамда Хитой ва Россия билан маслаҳатлашади», — деди дипломат.
Шимолий Корея бўйича уч томонлама музокаралар Сеулда Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг юқори мансабдор шахслари иштирокида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)