Қирғизистоннинг Норин вилояти бирлашган касалхонаси жарроҳи, эндокринологи ва терапевтидан иборат шифокорлар гуруҳи мамлакатнинг энг баланд бўйли фуқароси – Женишбек Райимбаевни тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда Knews.kg хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтда бемор туман шифокорлари назорати остида сақланмоқда, барча зарурий дори-дармон воситалари билан таъминланган, дея хабар бермоқда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Саломатлиги ёмонлашгани боис Райимбаев касалхонада ётиб даволанишга муҳтож, бироқ унинг оила аъзолари беморнинг касалхонага ётқизилишига қарши чиқишди. Шундан сўнг Женишбек Райимбаев учун алоҳида шифокорлар гуруҳи ажратилди, ҳар куни икки маҳал шифокор келиб, унинг аҳволидан хабар олиб кетяпти.
Изоҳ (0)