Шотландиялик ўсмирлар хавфли эрмак топди: болалар парацетамол таблеткаларини ким кўп истеъмол қилиш бўйича баҳслашмоқда ҳамда ўзларининг шубҳали кўрсаткичларини Facebook ва Instagram орқали мақтанмоқда, деб хабар қилади «Nur.kz».
Ушбу акция Paracetamol Challenge — «Парацетамол чақируви» номини олди. Бу акциянинг моҳияти нимада эканлиги маълум эмас.
Mirror нашри берган хабарга кўра, эрширлик ўспириннинг бу акциядаги иштироки касалхонага тушиш билан якунланган. Шундан кейин маҳаллий мактаблар ўқувчиларнинг ота-оналарига мактуб ёзиб, ўз болаларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини кузатишни сўраган.
Шифокорлар оғриқ қолдирувчи дориларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Изоҳ (0)