Американинг Техас штатидаги Хьюстон шаҳрида кучли сув тошқини натижасида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади «РБК».
Техас ва Оклахома штатларида офат натижасида 17 киши ҳаётдан кўз юмди.
Кучли ёғингарчилик туфайли Хьюстонда дарёлар ўз қирғоқларидан чиқиб кетди ва шаҳарнинг маълум бир қисми сув остида қолди.
2,5 мингдан ортиқ машина кўчаларда ташлаб кетилди, 1000 дан ортиқ уй бузилди.
Қутқарувчилар 500 дан ортиқ одамни сувдан чиқариб олди.
Техаснинг 24 та округида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Кучлик циклоннинг оқибатлари Мексикада ҳам кузатилди. Техас билан чегарадош ҳудудда юзага келган торнадо оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)