Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида яшовчи пенсионер юрак хуружидан кейин ўликхонада «тирилди», деб хабар қилади «Интерфакс».
«Отам ҳали ҳам бу воқеани хотиржам эслолмайди. У ўзига келганида, ўликлар орасида эканлигини тушунган», — деди жабрланувчининг қизи Ирина Гречко.
Қизнинг сўзларига кўра, унинг отаси сил диспансерида зотилжам касаллигидан даволанаётган бўлган. 68 ёшли эркак юрак хуружини бошидан ўтказганидан сўнг, у ўликхонага юборилган.
Гречко айтишича, ҳодисадан у 4 кун ўтгач хабар топган. Шифокорлар бўлиб ўтган воқеани яширишга уринган. Аммо қиз бу иш бўйича прокуратурага мурожаат қилмоқчи.
Изоҳ (0)