Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Сабина Шарипова Хитойнинг Вухан шаҳрида давом этаётган турнирнинг чорак финалига чиқди, деб хабар бермоқда «Olamsport». Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз тўртинчи рақам остида таснифланган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг учинчи рақамли теннисчиси иккинчи даврада мезбон теннисчи Кию Ю Ени 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Шарипова биринчи даврада асосий тўрга саралаш орқалиб етиб келган хитойлик Ди Жаони икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида таслим этган эди.

Энди чорак финалда Сабина Шарипова гонконглик Линг Жанг билан ҳисоб-китоб қилади. Жанг турнирда олтинчи рақам остида ҳаракат қиляпти. У иккинчи босқичда япониялик Кёока Окамурадан 7:6, 7:5 ҳисобида устун келди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?