«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг мумдан ясалган ҳайкали Нью-Йоркдаги Тюссо хоним музейида пайдо бўлди, деб хабар қилади «Championat.com».
Ҳайкални кўрганлар унинг Аргентина термаси ўйинчисига жуда ўхшаш эканлигини эътироф этди. Ҳайкал устида 4 ой давомида 20 нафар санъат устаси иш олиб борди.
Музей ходимларининг айтишича, иш жараёнида видеоматериаллар ва суратлардан фойдаланилган. Футболчининг сочларини ясаш ишларига 6 ҳафта кетган.
Изоҳ (0)