Польшалик муҳандис Кшиштоф Котала Дубайда — Форс кўрфазида сувости теннис корти қурилиши концепциясини таклиф қилди, деб ёзади «Novate.ru».
Котала ҳомийлар қидирмоқда, ушбу ғояни амалга ошириш учун глобал муҳандислик масалалари ҳал этилиши лозим. Теннис кортларининг стандарт гумбазлари тахминан 10 метр бўлса, сувости лойиҳасида бу кўрсаткич 33 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бундай ҳажмдаги қайрилма конструкциялар қурилишида наноцемент ва углерод шишаси қўлланилади.
Ушбу объект қурилишига кетадиган маблағ бу ерда спорт тадбирлари ўтказилиши ва ҳомийлар ҳисобидан тезда қопланиб кетиши тахмин қилинмоқда. Лойиҳа муаллифлари фикрича, дастлабки вақтларда энг яхши жойлар учун чипталар бир неча ўн минг доллардан сотилиши мумкин.
Изоҳ (0)