Жаҳон футболи афсонаси Зинедин Зиданнинг ўғли ўсмирлар ўртасидаги Евро-2015 ярим финал учрашуви қаҳрамонига айланди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Зиданнинг ўғли серия давомида белгиялик футболчилар томонидан амалга оширилган учта пенальтини қайтарди. Охир-оқибат Франция пенальтилар бўйича 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалда Германия билан ўйнайдиган бўлди.
Эътиборли томони, пенальтилар серияси давомида Лука Зиданга ҳам 11 метрлик нуқтадан зарба бериш имкони тақдим этилди, бироқ «Паненка услуби»да тўпни тепган кичик Зидан дарвозаси тўсинини пойлади.
Изоҳ (0)