Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцариянинг Женева шаҳрида давом этаётган ATP Geneva Open мусобақаси иккинчи даврасига йўл олди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Соврин жамғармаси 439,4 минг долларга тенг бўлган мусобақанинг дастлабки даврасида жаҳоннинг 66-ракеткаси ҳисобланган Денис Истомин сербиялик Янко Типсаревични 6:0, 6:2 ҳисобида 52 дақиқа ичида мағлуб этди.
1news.uz маълумотларига кўра, Денис Истомин чорак финал йўлланмаси учун бразилиялик Томас Белуччига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)