Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Фавқулодда вазиятлар олдини олиш ҳамда бартараф этиш тўғрисида ўзаро битим имзоланди, деб хабар қилади «Review.uz».

Фото: review.uz

Фото: review.uz

Ҳужжатга Ўзбекистон томонидан Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхон Худойберганов, Озарбайжон томонидан эса ФВВ раҳбари Камолиддин Гейдаров имзо чекди.

Камолиддин Гейдаров бу ҳужжат икки томон учун ҳамкорликнинг янги эшикларини очиши, техноген ва табиий офатлар олдини олишда тажриба алмашиш имконини беришини айтиб ўтди.

«Озарбайжон фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон ФВВдан анча ёш. Биз фаолиятимизни бошлаган илк даврларимизданоқ ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилдик. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг Озарбайжонга илк ташрифи икки йил олдин содир бўлганди», — деди Гейдаров.

«Бугун имзоланган келишув фуқаролар ҳаётини қутқариш ва фавқулодда ҳолатлар олдини олиш каби муҳим бўлган соҳада бизнинг ҳамкорлигимизга янги туртки беради. Унинг бу соҳадаги асосий йўналишларидан бири тадқиқотчилик фаолияти бўлади», — деб қўшимча қилди Озарбайжон ФВВ раҳбари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди