29 май куни Қозоғистоннинг Бурабай қишлоғида МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматига таяниб. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликларнинг турли йўналишлари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилади.
Мажлисда МДҲ давлатларининг Минтақалараро ва чегаравий ҳамкорликлари концепциясининг 2020 йилгача бўлган давр учун лойиҳалари муҳокама қилинади.
Ҳукумат раҳбарлари шунингдек иқтисодиёт, маданият, хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликлар бўйича бир қатор масалаларни кўриб чиқади.
Изоҳ (0)