Германия Словениянинг Regional Dialogue нотижорат ноҳукумат ташкилоти (ННТ)га «Ўзбекистон ННТ салоҳиятини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 170 минг евро грант тақдим этди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
2015 йил 18 май куни Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг ва Regional Dialogue’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мюша Север лойиҳани молиялаштириш тўғрисида шартнома имзолади. Лойиҳа бир йил ичида амалга оширилади.
Север таъкидлашича, лойиҳа фақат катта ННТларга қаратилиб қолмайди, балки кичик ННТлар ҳам жалб этилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа доирасида бешта минтақавий семинар ўтказилади, маҳаллий ННТлар ННТларни самарали бошқариш ва молиялаштириш, грант талабномаларини тўлдириш ва бошқалар бўйича билимларга эга бўлади.
Изоҳ (0)