Япония Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) экспертлари томонидан тузиладиган рақобатбардош миллий туризм рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда ТАСС. Шу тариқа, у ушбу нуфузли рўйхатнинг юқори поғоналарига биринчи марта кўтарилди.
ЖИФ таъкидлашича, Японияда сайёҳлик соҳасида юқори малакали ходимлар ишлайди, мижозлар билан муомала эса аъло баҳога сазовор. Бундан ташқари, бу ерда катта миқдордаги тарихий мерос объектлари бор. Шунингдек, мамлакатдаги транспорт унфратузилмаси қулай ва тараққий этган.
2014 йилда Японияга 13,4 миллион хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, уларнинг жами харажатлари 2 триллион йен (16,8 миллиард доллар)дан ошган. Маҳаллий ҳукумат 2020 йилга келиб, сайёҳлар оқими йилига 20 миллион кишигача етишини кўзда тутмоқда.
Изоҳ (0)