Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиялик альпинист Йост Кобуш Непалдаги зилзиладан кейин Эверест тоғида жойлашган база лагерига ёпирилган қор кўчкисини видеога олишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «N+1».

https://youtu.be/_JC_wIWUC2U

База лагерида бўлган Кобуш илк ер силкинишидан кейиноқ видеога олишни бошлаган. Роликда одамлар ҳозиргина юз берган силкинишни муҳокама қилиб, кулиб ўтирганини кўриш мумкин. Кейин эса бирданига альпинистлар яширинишга жой қидироб қолгани, қор уюми эса яқинлашиб келаётгани акс этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қор кўчкиси оқибатида 22 альпинист ҳалок бўлган, 60 киши жароҳат олган, 217 нафари бедарак йўқолган. Кўчки Непалда юз берган 7,9 баллик зилзила оқибатида содир бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?