Украина ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва товар айланишини яхшилашдан манфаатдор. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиевнинг Украина қишлоқ хўжалиги сиёсати ва озиқ-овқат вазири Алексей Павленко билан учрашуви чоғида айтиб ўтилди, деб ёзади UzDaily.
Алишер Абдуалиев Украина Ўзбекистон товар айланиши тузилмасида 9-ўринни эгаллашини таъкидлаб ўтди. У Ўзбекистон ва Украина мамлакатларнинг географик жойлашуви ва тарихий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, самарадор ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга эканлигини қўшимча қилди.
Павленко таъкидлашича, Украина қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш бозорини диверсификация қилиш ҳамда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий-тадқиқот фаолиятида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.
Изоҳ (0)