АҚШнинг Луизиана штатида бўрон темирйўл кўпригида ҳаракатланиб кетаётган поезд вагонларини ағдариб ташлади. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 11та вагон 15 метр баландликдан ерга қулаган. Ҳодиса штат фуқароларидан бирининг автомобилидаги видеорегистраторга ёзиб олинган.
https://youtu.be/1WQp8taIYXs
Ағдарилган вагонларда заҳарли моддалар бўлмаган, вагонлар ағдарилган жой автомобиллар ҳаракатига мўлжалланган ҳудуд эмас эди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Маълумот учун, Луизианадаги бўрон натижасида Элмвуд ва Батон-Руж шаҳарлари энг кўп жабр кўрган, синиб кетган дарахтлар ўнлаб автомобилларга зарар етказган.
Кўчаларда автомобиллар ҳаракати оғирлашган, электр симларининг узилиб кетгани натижасида ўн минглаб аҳоли чироқсиз қолган.
Изоҳ (0)