Жанубий Кореяда чўкиб кетган «Севоль» пароми капитани умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Суд қарорига кўра, 68 ёшли Ли Жун Сок оммавий қотилликда айбдор деб топилган ва умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси билан жазоланган.
Аввалроқ, суд капитанни масъулиятсизлик ва ўз вазифасини бажармаганликда айбдор деб топиб, уни 36 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарганди, бироқ прокурорлар жазони янада кучайтиришни талаб қилишганди.
Қайд этишларича, айбловчи томон паром капитанига нисбатан ўлим жазоси қўлланилишини талаб қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Севоль» пароми 2014 йил апрелида, Жанубий Корея жануби-ғарбий қирғоқларидан 100 километр узоқликда чўкиб кетган эди. Кема бортида 470дан ортиқ йўловчи бўлган, уларнинг 304 нафари ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
«Севоль» чўкиши билан боғлиқ тергов маълумотларида қайд этилишича, капитан биринчилардан бўлиб, йўловчи қиёфасида чўкаётган кемани тарк этган.
Изоҳ (0)