Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путинга нисбатан ғаламислик қилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Франциянинг iTele телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».

Фото: segodnya.ua

Фото: segodnya.ua

«Мен Путинга нисбатан ғаламислик қилмаганман, мен – сиёсий жиҳатдан етарлича масъулият ҳис қиладиган инсонман», - деди Порошенко.

Айни вақтда, унинг қўшимча қилишича, у Россиядан кўра Франция билан қўшни бўлишни маъқул кўрган бўларди. «Биз қўшниларни танлай олмаймиз... Худди Франциядек қўшнимиз бўлишини истардик, бироқ бизга Россия қўшни», - деди Украина президенти.

Порошенконинг қайд этишича, Донбассда тинчлик сулҳига риоя этилмаяпти. «Ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилиняптими? Йўқ, қон тўкилиши давом этмоқда», - деди Порошенко.

Украина президентининг сўзларига кўра, халқаро келишувлар тизими амал қилишдан тўхтаган. Бундан ташқари, Порошенко ўз интервьюсида Украинада мамлакатнинг НАТОга қўшилиши масаласида референдум ўтказилишини ҳам маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?