Брюссель Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакилини тайинлади, дея хабар бермоқда «12news.uz». У словакиялик Петер Бурян бўлди.
Дипломатнинг мажбуриятларига ЕИнинг Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан сиёсий координациясини мустаҳкамлаш, Евроиттифоқнинг Марказий Осиё учун стратегиялари бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек минтақавий хавфсизликни қўллаб-қувватлаш киради.
Петер Бурян ўз мажбуриятларини бажаришга дарҳол киришади, унинг ЕИ махсус вакили мандати 2016 йил 30 апрелгача амал қилади.
Изоҳ (0)