Россия президенти Владимир Путин мамлакат иқтисодиётидаги инқироз икки йилдан камроқ вақт ичида енгиб ўтилишини айтди, деб ёзади Meduza.
Тўғридан-тўғри мулоқот чоғида у саноат ишлаб чиқаришидаги таназзулни аҳамиятсиз деб атади. Путин сўзларига кўра, март ойида саноат ишлаб чиқариш даражаси ўтган йилнинг марти билан таққослаганда 99,4 фоизни ташкил қилган.
Путин шунингдек, Россияда ишсизлик даражаси ошиб кетишига йўл қўйилмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, президент ишсизлик 5,8 фоизга ўсганини эътироф этди.
Изоҳ (0)