Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида яшовчи қиз тўққизинчи қаватдан йиқилиб, омон қолди, дея хабар бермоқда Kazakhstan Today.
Ҳодиса бугун, 16 апрель куни эрталаб 9:30 да «Гавҳар» ётоқхонасида содир бўлган. Қўни-қўшнилар айтишича, жабрланувчи шу ётоқхонада ижарада турувчи талаба қиз бўлган.
Қиз бинонинг биринчи қаватида жойлашган «Батис су арнаси» АЖ бўлими деразаси тепасидаги соябонга келиб тушган.
«Тез ёрдам» машинаси етиб келганида қиз тирик бўлган. Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда.
Изоҳ (0)