КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сурия Араб Республикаси мустақиллигининг 69 йиллиги муносабати билан президент Башар Асадга табрик йўллади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, КХДР Давлат мудофаа қўмитаси биринчи раиси «Сурия давлати раҳбари, дўст Сурия ҳукумати ва ушбу мамлакат халқини тарихий сана билан муборакбод этган».
Ким Чен Ин «ҳам мамлакат ичидаги, ҳам чет элдаги душман кучларнинг тажовузи ва террорчилик ҳаракатлари шароитида суверенитет, хавфсизлик ва ҳудудий яхлитлик учун адолатли кураш олиб бораётган» Сурия президенти ва халқи билан бирдамлигини билдирди.
Шимолий Корея етакчиси Башар Асадга «мустаҳкам соғлиқ ва фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаган».
Изоҳ (0)