Украина президенти Пётр Порошенко Олий Радага «Маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг алоҳида тартиби жорий этиладиган Донецк ва Луганск вилоятларидаги алоҳида туман, шаҳар ва қишлоқларини белгилаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини киритди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ўз-ўзини бошқаришнинг алоҳида тартибини жорий этиш режалаштирилаётган ҳудудлар чегараси 2014 йил 19 сентябрдаги Минск протоколи орқали белгиланган туташ чизиқлар бўйлаб ўтади. Айирмачилар томонидан ушбу санадан кейин эгалланган ҳудудларда алоҳида режим ўрнатилмайди.
Изоҳ (0)