Миср 14 март куни энергетика соҳасида 25 миллиард долларлик шартномалар тузди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Битимлар Шарм ал Шайхда бўлаётган Халқаро иқтисодий конференция доирасида имзоланди. Электр энергетикасини ривожлантириш бўйича 13 миллиард долларлик иккита шартнома БАА ва Саудия Арабистони билан тузилди. Яна бир 12 миллиард долларлик битимни эса Қоҳира Британиянинг BP концерни билан имзолади.
Изоҳ (0)