Мьянма шарқий соҳилларида денгиз пароми ҳалокатга учраши натижасида қурбон бўлганлар сони 45 кишига етди, дея хабар бермоқда «Российская газета» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Бортида 214 нафар йўловчи бўлган кема 13 март, жума куни кечқурун Райкхан штати яқинида чўкиб кетди. Тахмин қилинишича, паромнинг чўкишига унга меъёридан ортиқ юк ортилгани сабаб бўлган. Одамлардан ташқари у 129 тонна юкни ортиб кетаётган бўлган.
Жами 169 йўловчини қутқаришга муваффақ бўлишди.
Изоҳ (0)