Вануату ҳукумати «Пэм» тропик циклони туфайли бўлган қурбонлар сабабли, бутун мамлакатда фавқулодда вазият режимини жорий қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Орол давлатдаги Oxfam халқаро бирлашмаси директори Колин Колет ванн Ройен сўзларига кўра, «Пэм» циклони Вануату пойтахти Порт-Виладаги уйларнинг 90 фоизини вайрон қилган.
Мамлакат президенти Балдвин Лонсдейл халқаро жамоатчиликка мурожаат қилиб, циклон оқибатларини бартараф қилишда мамлакатга шошилинч ёрдам беришни сўради.
Изоҳ (0)