ФИФА бугун, 12 март куни миллий терма жамоаларнинг март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 поғона пастлаб, 72-ўриндан жой олган, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 483 очко тўплаганини кўриш мумкин. Осиёда Ўзбекистон термаси Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия ва БАА термаларидан кейин 6-ўринда бормоқда.
Апрель ойида Жаҳон чемпионати – 2018 мусобақасининг 2-саралаш босқичига қуръа ташланиши инобатга олинса, бу ойда рейтингда пастлаш Ўзбекистонга салбий таъсир қилиши аниқ.
ФИФА рейтингини ҳамон Германия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда Аргентина, 3-ўринда эса Колумбия терма жамоалари жойлашган. Италия терма жамоаси яна кучли ўнликка кирганини алоҳида таъкидлаш керак. Испания терма жамоаси эса узоқ муддатдан кейин кучли ўнликдан чиқиб кетди.
ФИФАнинг тўлиқ рейтинги билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)