Яқинда уч карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду билан айрилган россиялик супермодель Ирина Шейк у билан муносабатларида ўзини қулай ҳис қилмаганини тан олди ва спортчи унинг орзусидаги мукаммал йигит бўла олмаганини таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Менинг дидимдаги эркак — адолатли, ҳақгўй, тарбияли ва аёлларга қандай муносабатда бўлишни билади. Мени бахтсиз ҳис қилдирган одамга ишонмайман. Бундайларни эркак эмас, фақат ёш бола деб аташ мумкин», — деди Шейк Испаниянинг Hola журналига берган интервьюсида.
«Мен орзуйимдаги кишини топдим, деб ўйлагандим, бироқ бундай бўлиб чиқмади. Менимча, ҳар қандай аёл учун ўзига мос бўлмаган эркакнинг ёнида бўлиш ёқимсиздир. Менда ҳам шундай бўлди. Мен ишончни ҳис қилмадим», — дея таъкидлади супермодель.
Изоҳ (0)