Бельгиянинг «Брюгге» футбол клубининг давосиз хасталикка чалинган мухлиси Лоренцо Схонберт севимли жамоасининг ғалабасини кўриш учун эвтаназияни кейинга қолдирди, дея хабар бермоқда Independent.
1 март куни клуб томонидан ташкил қилинган акцияда 41 ёшли Схонберт майдонга қизи билан чиқди ва рамзий маънода тўпни ўйинга киритиб берди, учрашувни VIP-ложадан кузатди, ўйин тугагач эса, футболчилар билан суҳбатлашди. «Мускрон» билан баҳс «Брюгге»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Ўлимимдан олдин сўнгги бора жамоамнинг ғалабасини кўриб қолишни истардим. Орзуйим амалга ошди», — деди Схонберт, уни «Брюгге» ишқибозлари «Ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан» шиори остида кузатиб қўйди.
Мусобақа тугаганидан бир қанча вақт ўтиб, мухлисга ўлим инъекцияси юборилди.
Изоҳ (0)