Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона Венесуэланинг Telesur телеканалидаги кўрсатувлардан бири эфирида қулоғида зирак ва лабида лаб бўёғи билан пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
ОАВлар бу мавзуда ҳазил қилиб, 54 ёшли аргентиналикни «Мамадона» деб атади.
Нашрнинг эслатишича, 2015 йил февралида Марадона юзини ёшартириш учун пластик операция қилдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ унинг ўзи бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.
Изоҳ (0)