УЕФА Ижроия қўмитаси вакили Франтишек Лауринец Қримдаги футбол билан боғлиқ вазиятни изоҳлади, деб ёзади «Sports.ru».
«УЕФА — бу футбол органи, биз сиёсий масалаларни ҳал қила олмаймиз. Бироқ биз ўз низомимизни ҳурмат қиламиз, унга кўра эса Қрим — Россиянинг бир қисми эмас, чунки бу халқаро ҳамжамият, БМТ томонидан тан олинмаган. Яъни, юридик жиҳатдан у Украинанинг бир қисмидир», — деди у.
Лауринец мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун Қримда махсус статус яратиб, унинг устидан назоратни УЕФАга топшириш ниятлари борлигини айтди. «Бироқ биз Украина футбол федерациясини ҳурмат қиламиз ва унинг рухсатисиз у ерда ҳеч нарса қилмаймиз. Шу билан бирга, биз Қримда футболни сақлаб қолишимиз керак. Ахир, Қрим — Европанинг бир бўлаги», — дея таъкидлади у.
Изоҳ (0)