Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилги Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаса, Ашурматов, Акромов ва Толибжонов истеъфога чиқарилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросимида журналист Хайрулла Холиқов Мираброр Усмоновга савол берди:
− Бахтиёр Ашурматов ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, ҳам «Навбаҳор" клубида ишлаши бир мураббийлик оғирлик қилмайдими?
− Биз куни кеча барча терма жамоаларимизнинг мураббийлар штабини ташкил қилдик. Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио−2016 йўлланмасини қўлга киритмаса, нафақат Бахтиёр Ашурматов, балки Терма жамоалар марказининг ҳаммаси ишдан кетади! Профессор Рустам Акромов, Асқар Толибжонов − ҳаммаси ишдан кетади. Шунчаки Ашурматовни «Навбаҳор» ажратиб олишга кўнглим бўлмаяпти. Клубга жабр бўлишини истамаяпман, − дейди Усмонов.
Изоҳ (0)