28 февралдан 1 мартга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Чимён оромгоҳи» соғломлаштириш маркази базасидаги «Ўн икки булоқ» табиий базасида «Чимён экстрим — 2015» фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Фестивални ўтказишдан мақсад спорт ва дам олишнинг қишки турларини оммалаштириш ва ривожлантиришдан иборат.
Фестиваль доирасида спорт тадбирлари бўлиб ўтиб, улардан чанғичилар, сноубордчилар ва парапланерчилар ўртасидаги мусобақалар ўрин олади.
Батафсил маълумотга мана бу ерда эга бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)