Тбилиси шаҳрида давом этаётган ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди, дея хабар беради «Stadion.uz».
Ушбу турда озарбайжонлик Тимур Ражабовга қарши ўтказилган учрашувда дуранг натижани қайд этган ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов очколари сонини тўрттага етказиб олди ва турнир жадвалида 12 нафар гроссмейтер орасида 3-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Евгений Томашевский (Россия) ҳисобида эса 5 очко бор.
23 февраль, бугун ўтказиладиган 8-турда Рустам Қосимжонов россиялик Дмитрий Андрейкинга қарши дона суради.
Шу кунга қадар ўтказилган 7 учрашувда Рустам Қосимжонов 2 бор ғалаба қозониб, тўрт партияда дуранг натижани қайд этган ва фақатгина бир ўйинда мағлубиятга учраган.
Изоҳ (0)